Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антоновнинг таъкидлашича, ИШИД террорчи гуруҳи ўз экспансиясини Европа, Россия, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё томонга кенгайтирмоқда, Афғонистондан эса МДҲ ва Хитойга кириш йўли сифатида фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости маълумот бермоқда.

Антонов хавфсизлик бўйича олтинчи Сяншань форумидаги чиқишида ИШИД барқарор даромад манбаи ва яхши таъминланган армияга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.