Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антоновнинг таъкидлашича, Сурия ҳаво ҳудудидаги парвозлар хавфсизлиги юзасидан ўзаро тушуниш меморандумининг имзоланиши Россия ва АҚШга ҳамкорлик қилиш имконини беради. Бу ҳақда РИА Новости маълумот бермоқда.

Антонов хавфсизлик бўйича олтинчи Сяншань форумидаги чиқишида ушбу меморандумга Сурияда ҳарбий операциялар ўтказаётган барча давлатлар қўшилишига умид билдириб ўтди.
Таъкидланишича, иш ўн кундан буён олиб борилмоқда ва ниҳоясига яқинлашиб қолган.