Россия самолётлари бугунги кун давомида Суриядаги базадан 36 парвозни амалга ошириб, 49 авиазарбани амалга оширди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков анъанавий матбуот анжуманида баёнот берди.

Таъкидланишича, жангариларнинг Салма шаҳри яқинидаги базасини йўқ қилган. Конашенковнинг айтишича, базада “хорижий инстуркторлар” жангариларни диверсион уруш олиб боришга тайёрлаган.