Ўз смартфонига зеб беришнинг оддий усуллари кўпгина фойдаланувчилар маъқул келмаяпти. Шу боис Samsung маҳсулотларининг мухлиси бўлган Reddit фойдаланувчиси ўзига тегишли Galaxy Note 5 смартфони корпусининг орқа қисмини шаффофлаштирди.

Бу ғояни амалга ошириш учун фаблет эгаси термофен, устара ва сўрғичдан фойдаланди. Аниқланишича, панелнинг орқа юзасига рангни ички томондан ёпиштирилган пластик плёнка бериб туради. Уни олиб ташлаш учун дастлаб смартфонни яланғочлаш талаб қилинади.
Шишага бошқа усулда тушириладиган логотип ва модель номигина дахлсиз қолди. Панелнинг бошқа қисмлари эса шаффоф тусга кирди.