Саудия Арабистони полицияси 16 октябрь куни шиалар масжидига қарата ўт очган эркакни йўқ қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Воқеа мамлакатнинг ғарбий соҳилларида жойлашган масжидлардан бирида юз берди. Йигирма ёшлардаги йигит, полиция уни назорат учун тўхтатганида ўқ отишни бошлаган.
Натижада бир неча киши жароҳатланган, йигитнинг ўзи эса полиция томонидан отиб ўлдирилган.