Саудия Арабистонида жойлашган шиа масжидидаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Айтилишича, 20 ёш атрофидаги йигит масжидга кирмоқчи бўлганида полиция уни тўхтатиб қолган. Шунда у ўт очган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уни отиб ташлашган.