Швецияда қочқинларни қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Жаҳон 17 Октябрь 2015 997

16 октябрь куни Швециянинг жанубий вилояти Крунубергда жойлашган Юнгбю коммунасидаги собиқ мактаб ўрнида ташкил этилган қочқинларни қабул қилиш пунктида ёнғин юз берган. Бу ҳақда ТТ агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, бу пунктда 80 нафар қочқин келиши учун шароитлар тайёрлаб қўйилган, кароват ва тўшамалар ўрнатиб бўлинганди.

Ёнғин туфайли жабрланганлар йўқлиги айтилган.

Айни вақтда бу ҳудудда тегишли идоралар вакиллари вазият тафсилотларини ўрганишмоқда.

Полиция бу ёнғин қасддан амалга оширилгани мумкинлиги бўйича текширув ўтказмоқда.
Қайд этиш керакки, Швейция жорий ҳафтада рекорд миқдордаги қочқинларни қабул қилди.

Болқондаги уруш вақтида, 1992 йили қиролликка 84 минг 18 нафар қочқин кириб келганди.

Жорий йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич 86 минг 223 нафарни ташкил этди.
Бош вазир Стефан Лёвеннинг айтишича, мамлакатдаги муҳожирлар сони 150 минг нафарга етиши мумкин. Швеция аҳолиси эса 9,5 млн нафарни ташкил этади ҳамда Швеция ЕИда қочқинлар улуши нисбатан энг кўп бўлган давлатга айланади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар