Скотт Келли фазода узоқ қолиш бўйича NASA астронавтлари орасида рекордчи бўлди

Жамият 17 Октябрь 2015 2245

Халқаро космик станцияси экипажи командири Скотт Келли фазода узоқ қолиш борасида америкалик астронавтлар орасида рекордчи бўлди. NASA`нинг маълум қилишича, у коинотда 383 кун бўлган.

У бу билан ўзидан олдинги астронавт Майк Финк рекордини янгилаган.

"Ҳар бир рекорд биз учун аҳамиятга эга. Чунки инсон фазода қолар экан унинг ҳам жисмоний ва ҳам руҳий тайёргарлиги ошиб бораверади. Бу эса бизга Марсни ишғол этишга ёрдам беради”, - дейилади АҚШ космик хабарномасида.

NASA шуни эслатиб ўтдики, космосда узоқ қолиш бўйича мутлақ рекорд россиялик Геннадий Падалкага тегишли бўлиб, у 879 кун фазода бўлган. У жорий йилнинг сентябрь бошида Халқаро космик станцияси вахтасида ерга қайтиб тушган.

Кўпроқ янгиликлар