Сурия можароси: 17 октябрь куни Яқин Шарқ минтақасига боғлиқ ҳолда содир бўлган муҳим воқеалар

Жаҳон 17 Октябрь 2015 5583

Қуйида бугун "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.

Россия Бош штабида Суриядаги ИШИД жангарилари оммавий равишда қочаётгани маълум қилинди>>

Суриядаги ИШИД жангариларининг жанг майдонидан қочишлари оммавий тус олмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи, генерал-полковник Андрей Картаполов

АҚШ Сурияда учувчиларни қутқаришда ҳамкорлик қилишдан бош тортди>>

АҚШ Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш чоғида уриб туширилган самолётларнинг учувчиларини қутқариш бўйича ҳамкорлик қилиш таклифини рад қилди

ИШИД назорати остида яшовчи одамлар жангариларнинг объектлари ҳақидаги ахборотни Россияга етказмоқда>>

Суриянинг ИШИД назорати остидаги ҳудудларида яшовчи аҳоли Россия ҳарбийларига у ерда жойлашган объектлар ҳақида маълумотлар етказмоқда

Россия ФВВ самолётлари Суриядан Россия ва МДҲ давлатларининг 56 фуқаросини олиб чиқиб кетди>>

Сурияга 20 тоннадан кўпроқ инсонпарварлик ёрдами олиб борган Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти ортига қайтишда Латақиядан жанговор ҳаракатлар ҳудудини тарк этишни истаган Россия ва МДҲ давлатларининг 56 фуқаросини олиб кетди

Россия самолётлари бугун Сурияда қарийб 50 авиазарбани амалга оширди>>

Россия самолётлари бугунги кун давомида Суриядаги базадан 36 парвозни амалга ошириб, 49 авиазарбани амалга оширди

Обама: АҚШда Сурия бўйича Россия билан стратегия бўйича ҳамфикрлик йўқ>>

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтон ва Москва ўртасида Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича стратегия борасида турли фикрлик сақланиб қолаётгани ва фақатгина авиация хавфсизлиги бўйича ҳамфикрлик борлигини айтди

Медведев: Сурия ҳукумати маданиятли бўлиши керак>>

Россияга келажакда Сурияда ҳокимият ким келиши фарқ қилмайди, асосийси, бу ИШИД террорчилари эмас, қонуний, расмий кучлар бўлиши керак

Туркия ўзида суриялик муҳожирларни қолдиришни истамаяпти>>

Туркия ҳукумати ўз ҳудудида Европа пуллари эвазига қарамасдан ҳам муҳожирларни қолдиришни истамаяпти

Атамбаев: Суриянинг бугун мўътадил мухолифати эртага радикаллашиши мумкин>>

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев диний экстремистларни “мўътадил” ва “номўътадил”ларга бўлиш тўғри эмаслигини таъкидлади


Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34718 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73201 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10793 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137786 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 657 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2501 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1480 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1830 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар