Сурия қуролли кучлари Сирманиядаги террорчилар гуруҳи ва Тамани қишлоғидаги қўмондонлик пнуктини бутунлай йўқ қилди, деб хабар бермоқда Сурия қуролли кучлари вакили генерал Али Майхуб.

"Бизнинг қуролли кучлар террорчилар, уларнинг қурол-яроғлари ва техникаларини йўқ қилиш ҳисобига Фуру ва Сафсаф қишлоқларини эгаллашга муяссар бўлди. Сирманиядаги террорчилар гуруҳи ва Таманидаги қўмондонлик пункти бутунлай яксон этилди”, — деди Майхуб.

У, шунингдек, Тайман вилоятидаги жангариларнинг қурол-яроғ ортилган юк машинаси ҳам йўқ қилингани ҳақида, айтиб ўтган.