Уммонда икки кундан буён давом этаётган шиддатли жала оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда GulfNews нашри хабар бермоқда.

Ҳокимият вакиллари аҳолини хавфдан огоҳлантирганлигига қарамай, қурбонларнинг олдини олиш имкони бўлмади. Ҳалок бўлганлар ичида аёл ва унинг уч фарзанди бор.
Оила раҳбари, ҳалок бўлган болаларнинг отаси оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.