Вадим Абрамов "Локомотив" жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди

Спорт 17 Октябрь 2015 6132

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ўз лавозимидан кетди.

"Локомотив" футбол клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар берди.

Қайд этиш керакки, чемпионлик учун курашаётган "темирйўлчилар" кеча, 16 октябрь куни Қўқонда "Қўқон-1912" жамоаси меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва "Пахтакор" жамоасидан 4 очко ортда қолиб кетди. 

Абрамов билан бирга Марат Мифтахутдинов ҳам жамоадан кетган.

Мавсумнинг қолган 5та ўйинида "Локомотив"ни Мирко Йеличич бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади. Унга Андрей Микляев ёрдам беради.

"Локомотив" клуби раҳбарияти янги бош мураббий номзодини ўрганиб чиқишни бошлади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар