Мотоцикллари билан машҳур Yamaha компанияси Токио автосалонида ўзининг илк автомобилини тақдим этади. Аммо япон ишлаб чиқарувчиси янги машинанинг иллюстрацию-тизеринигина намойиш этди, у ҳақда ҳеч қандай маълумот бериб ўтмади. Бу ҳақда TF1 хабар бермоқда.

Yamaha Motiv

Жорий йилнинг март ойида “Ямаха” директори Хироюки Янаги компания тўрт йилдан кейин Европа бозорлари учун автомобиллар чиқариш режалаштирилаётгани ҳақда гапириб ўтди. Маълум бўлишича, ушбу марка субкомпакт машиналар оиласига мансуб бўлиб, Smart ForTwo билан бемалол беллаша олади. У АҚШдаги Медфорд майдонида йиғилади. Компания бунинг учун “миллиардлаб иен ажратганини” маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, Yamaha нинг компакт-кари икки йил олдин Токио моторшоусида эълон қилинган Motiv прототипи услубига яқин бўлади. Модель электр қуввати билан ишлайдиган қурилмага ва бензилли двигателга эга бўлади.

 

Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги моторшоу жорий йилнинг 29 октябридан 8 ноябрига қадар давом этади.