Муцурэ ороли қирғоқларида (Ямагучи префектураси) иккита танкер тўқнашиб кетди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Япониянинг “Вакомару” (2018 т) нефть танкери ва Панаманинг “Салфа гарланд” (3498 т) кимёвий танкерининг тўқнашуви оқибатида нефть қуйилиб кетди. Қирғоқ қоровули қисмлари денгизнинг зарарланган ҳудудини ўраб олди.