Ярмоленко "Шахтёр" футболчиси билан либос алмашгач, уни ерга ташлаб юборди

Спорт 17 Октябрь 2015 3507

Киевнинг "Динамо" жамоаси футболчиси Андрей Ярмоленко "Шахтёр" футболчиси ҳамда ўзининг терма жамоадаги сафдоши Тарас Степанкони қаттиқ ранжитди. У "Шахтёр"га қарши учрашув якунидан кейин ўзи билан футболкасини алмаштирган Степанконинг либосини ерга улоқтирган. Бу ҳақда UA-Футбол нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, ўйин якунида футболчилар анъанавий тарзда футболкалар алмашишган. Степанко ҳам шундай таклиф билан Ярмоленконинг олдига келган, киевликлар аъзоси ундан футболкасини олган ва бироз юриб, либосни майса устига улоқтирган.

16 октябрь куни Киевда ўтказилган бу учрашувда меҳмонлар йирик ҳисобда (3:0) ғалаба қозонишди. "Шахтёр"га ғалаба келтирган голларга Марлос Ромеро ва Алекс Тейшейра муаллифлик қилишган. Бу 1991 йилдан бери "Динамо"нинг ўз майдонида "Шахтёр"дан бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиши эди.

"Шахтёр" бу ғалабадан кейин "Динамо" билан очколарини тенглаштириб олган (28та) ва тўплар нисбатига кўра турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ярмоленко 16 октябрь куни "Динамо" билан янги 5 йиллик шартнома тузди.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига "Арсенал" ва "Барселона" жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинганди.

Ёзги трансферлар вақтида "Динамо" ушбу футболчисини "Сток Сити" ва "Боруссия Д" жамоаларига сотмаганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31762 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17659 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68697 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58220 Жамият
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 2823 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9053 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Кўпроқ янгиликлар