17 октябрда Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Ливерпуль” футбол клуби немис мутахассиси Юрген Клопп бошчилигидаги биринчи ўйинда меҳмонда Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби билан учрашди ва 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

Бу учрашув биргина сабаб – Юрген Клопп “Ливерпуль” бош мураббийи сифатида биринчи ўйинини ўтказаётгани туфайли жуда катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу дуранг натижадан кейин “Тоттенхэм” 14 очко билан мусобақа жадвалидан 7-ўринни, “Ливерпуль” эса 13 очко билан 9-ўринни эгалламоқда.

Англия Премьер-лигаси. 9-тур

Тоттенхэм Хотспур (Лондон) – Ливерпуль (Ливерпуль) – 0:0