Эроннинг ракета синовлари 2015 йил 20 июлда БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган, Теҳрон ва воситачилар олтилиги ўртасида ядровий дастур бўйича эришилган келишувни тасдиқлашга қаратилган 2231 рақамли резолюция билан тақиқланмаган.

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммал Жавод Зариф германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан биргаликда берган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Эрон ўтказаётган ракета синовлари 2231 резолюцясига мутлақо алоқадор эмас, негаки бу ракеталар ядровий зарядларни нишонга етказишга мўлжалланмаган”, - унинг сўзларини келтиради ИРИНН канали.

Илгарироқ Оқ Уй матбуот котиби Жошуа Эрнест АҚШ Эрон ўтказган синовлар резолюция талабларини бузиши тахмин қилинаётганини айтиб ўтган эди.