17 октябрда “Барселона” Испания Примерасининг 8-турида ўз майдони “Камп Ноу”да “Райо Вальекано”ни 5:2 ҳисобида тор-мор этди. “Райо Вальекано” ўзининг кетм-кет учинчи мағлубиятига учради.

“Барса” сафида Неймар 4 та гол уриб, покер қайд қилди. Неймар бу голлардан иккитасини пенальтидан киритди. Яна битта голни ўз ҳисобига Суарес ёзиб қўйди. Меҳмонлар сафида Хави Герра ва Хосабед ўзларини кўрсата олишди.

Эътиборлиси, Неймар "Барса" сафида ўзининг илк покерига эришди ҳамда 21-асрда клуб сафида буни амалга ошира олган 4-ўйинчи бўлди. Неймаргача клуб сафида покерга Лионель Месси, Самуэль Это'О ва Патрик Клюйверт эришган.

“Барса” шу ғалаба эвазига очколар сони бўйича “Реал”га етиб олди, энди иккала клубда ҳам 18 очкодан бор. 7 очкога эга “Райо Вальекано” мусобақа жадвалининг 15-ўринидан жой олмоқда. Тур натижаларига кўра “Барса” ва “Реал”дан 2 очко ортда қолаётган, бироқ битта ўйин кам ўйнаган “Вильярреал” ўтиб кетиши мумкин.

Испания Примераси. 8-тур

Барселона – Райо Вальекано – 5:2

Голлар: Герра, 15 (0:1); Неймар, 22 (1:1, пен); Неймар, 32 (2:1, пен); Неймар, 69 (3:1); Неймар, 70 (4:1); Суарес, 77 (5:1); Хосабед, 86 (5:2).