Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида содир бўлган тўқнашувлар давомида Толибон ҳаракатининг 18 жангариси ва 10 нафар полиция зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajwak агентлиги хабар берди.
Охирги бир неча ойдан буён Афғонистонда кўп бора ҳукумат қўшинлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Илгари қишлоқ хўжалиги ҳудудларида жойлашган Толибон жангарилари шаҳарларга қараб ҳаракат қила бошлади. Сентябрь ойининг охирида улар ҳатто Қундуз шаҳрини эгаллаб, бир муддат ушлаб туришга муваффақ бўлдилар.