АҚШ жорий йилнинг октябрь ойи охирларида Европада ракетага қарши мудофаа тизимини амалдаги синовини ўтказишни режалаштирмоқда, деб маълум қилмоқда Military.com АҚШ ҳарбий ҳаво-денгиз кучлари манбасига асосланиб.

Мавжуд маълумотларга кўра, синов амалиётида АҚШнинг Aegis ракетага қарши мудофаа тизими билан жиҳозланган тўртта эсминци қатнашади.

Машғулотларда Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Франция қатнашади.

Маълум қилинишича, манёвр марралари иттифоқчиларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган ҳаракати асосида аниқлаштирилади.