АҚШнинг Жанубий Калифорния ҳудудида юзлаб автомобиль бўрон ва кучли жалалалар оқибатида юзага келган лой оқимида ботиб қолди, деб хабар бермоқда FoxNews телеканали.   

Энг катта талофатлар Лос-Анджелес округидаги Антилопалар водийсига тўғри келди. Бу ерда баъзи ҳудудларда ҳаракат деярли тўлиқ тўхтаб қолди. 

Сел оқиши оқибатида лой, тош ва аҳлатдан иборат қатлам қалинлиги трассада 1,8 метрни ташкил қилмоқда. Жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Ҳукуматнинг баҳолашича, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун бир неча кун талаб қилиниши мумкин.