Буюк Британиянинг Бристоль шаҳрида яшовчи Жеф Вулмер исмли эркак онлай-аукционда CVRT “Скорпион” танкини сотиб олгандан кейин уни жойлаштириш учун янги уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди, чунки унинг аввалги уйида уни қўйишга етарлича жой бўлмаган.  Бу ҳақда ITV телеканали хабар бермоқда.    

Вулмер телеканалга берган интервьюсида интернетдаги онлайн-аукционда шошма-шошарлик билан ставка белгилагани оқибатида харид учун 9 минг фунт стерлинг тўлаганини маълум қилди. Уннинг таъкидлашича, унга телефон қилиб, аукционда ютгани маълум қилинмагунча, ставка ҳақида умуман ҳеч нарса эсида бўлмаган.

Танкнинг янги эгаси икки хонали квартирада яшагани учун уни қаерга жойлашни билолмай боши қотган. Вулмер танкни жойлаштириш учун каттароқ майдонга эга уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлди.

Вулмер танкни бир йил ичида таъмирдан чиқариб, унда, аввал таъкидлангандек, 80 км/соат тезликкача эришмоқчи. У, шунингдек, танкнинг ҳозирда ишламаётган жанговор қисмини тиклашни режалаштирмоқда.