Муҳожирлар оқими қонуний ва тартибли бўлиши керак. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувдан кейин айтиб ўтган.

"Барча халқаро ҳамжамиятлар қочоқлар масаласида бош қотириши керак. Бу масалани Сурия инқирозини ҳал этмай бажариб бўлмайди. Ноқонуний муҳожирлар оқими борасида бизнинг ҳамкоримиз Германия ҳам бош қотирмоқда ", - деди у. Туркия бош вазирининг маълум қилишича, 15 октябрь куни қочоқлар масаласида Туркия ва Германия ўртасида ишчи гуруҳ тузилган.

Довудўғли “охирги ойларда дунё ҳамжамияти қочоқлар борасида инсонпарварлик йўлидан бормоқда”, деб таъкидлаб ўтган.