Дубайда 30 ёшли ишчи Билол Саид бир умрга ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлди. Унинг тақдири ҳақида араб матбуоти кўп бора эслади.

Яхши пул топиш илинжида шаҳарга келган эркак, ишга жойлашганига кўп бўлмай, икки сатҳли ётоқнинг иккинчи қаватидан йиқилиб тушди. Бунинг оқибатида танасининг бўйнидан пастки қисми ишламай қолди.

Билол Саид Покистоннинг Лаҳор шаҳрида туғилиб ўсган. Олий маълумот олиш имконияти бўлмагани учун жисмоний меҳнат билан топишга ҳаракат қилган.

Унинг иш берувчиси Gulf News’га берган интервьюсида бундай ҳолатлар ҳар йили содир бўлишини маълум қилди. У меҳнат ўрнида жароҳат олиб, лаёқатини йўқотган инсонлар кўпайиб бораётганидан таассуфда эканлигини билдирди.