Жаҳоннинг 10та энг йирик нефть-газ компаниялари БМТнинг иқлим ўзгаришлари бўйича келишувини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Offshore Energy Today хабар берди.
Глобал миқёсда газ ва нефтнинг бешдан бир қисмини ишлаб чиқарувчи BG Group, BP, Eni, Pemex, Reliance Industries, Repsol, Saudi Aramco, Shell, Statoil ва Total компаниялари раҳбарлари ўз баёнотларида (Oil and Gas Climate Initiative — OGCI ташаббускор гуруҳини ташкил этиб, бу борадаги ҳаракатларни қўллаб боришларини тасдиқладилар.
OGCI иштирокчилари ўз операцион фаолиятида чиқиндилар чиқаришни камайтириш йўлида бир қанча чоралар кўришди. 10 йил ичида улар бу кўрсаткични 20 фоизга қисқартиришга муваффақ бўлишди.
Компанияларнинг раҳбарлари яқин йиллар орасида иқлим ўзгаришига қарши кураш ишига инвестицияларни кўпайтиришга ваъда бердилар. Баёнотни имзолаганлар: Хельге Лунд (BG Group), Роберт Дадли (BP), Клаудио Дескальси (Eni), Эмилио Лозойя (Pemex), Мукеш Амбани (Reliance Industries), Джозу Джон Имаз (Repsol), Бен ван Беерден (Royal Dutch Shell), Амин Нассер (Saudi Aramco), Элдер Сетре (Statoil) ва Патрик Пуянне (Total).