Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин Нью-Йоркда бўлиб ўтган 12 раундлик жангда канадалик рақиби, IBF камари соҳиби Давид Лемье устидан ғалаба қозонди. Учрашувнинг 8-раундида техник нокаут қайд қилинди.
Шу тариқа, у ўзига тегишли WBA (Халқаро бокс уюшмаси) ва WBC (Халқаро бокс кенгаши) чемпионлик камарларини ҳимоя қилиб қолиб, IBF (Бутунжаҳон бокс федерацияси) камарига ҳам эга бўлди.
Головкин бир неча йилдан буён тенги йўқ спортчи деб ҳисоблаб келинмоқда. Ўз навбатида, Лемье ҳам у каби муддатдан илгари қозонилаётган ғалабалари билан мухлислар меҳрини қозонга эди. Шу боис улар ўртасидаги жанг катта қизиқишга сабаб бўлди.
Учрашув Головкиннинг устунлиги остида ўтди. 7-раундда бурнидан қон оқаётган канадалик боксчи шифокор ёрдамига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бир раунддан сўнг эса унинг тинимсиз ҳимояланиб, ҳужумларга жавоб бермай қўйганини кўрган рефери ўйинни тўхтатди.
Шу тариқа, Геннадий Головкин учта чемпионлик рутбасини бирлаштира олди.
33 ёшли Головкин 34 учрашувнинг 31тасини нокаут билан якунлаган. Унинг 26 ёшли рақиби ҳам шунча учрашув ўтказиб, тенг миқдорда нокаутларга эришган, лекин қолган уч учрашувда мағлубиятга учраган.
Головкин WBA камарига 2010 йилда, WBC камарини эса 2014 йилда эга бўлган эди. Камарларни у 15 маротаба ҳимоя қилиши.
Ўз навбатида, Лемье IBF камарига шу йилнинг июнь ойида эришган эди.