Туркия полицияси 10 октябрь куни Анқарада содир этилган теракт тафтишлари доирасида Истанбулда 50 нафар чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Hürriyet нашри ёзмоқда.

Қўлга олинганлар қайси давлат фуқаролари эканлиги ошкор этилмаяпти. Айтилишича, улар Ироқ ёки Сурияга чиқиб кетишга интилганларида тўхтатиб қолинган.