Kickstarter’да оддий ошпичоқ 700 минг доллар тўплади

Иқтисодиёт 18 Октябрь 2015 2455

22 сентябрь куни Бруклинда ташкил этилган Misen компанияси ошпичоқ ишлаб чиқаришни молиялаштириш учун пул тўплаш кампаниясини бошлаб юборди. Kickstarter ресурсида жойлаштирилган ахборотга кўра, бу пичоқнинг ҳеч қандай ўзига хос жиҳатлари йўқ. Компания вакиллари шунчаки унинг сифати кўтарилиб, нархи пасайишини ваъда қилдилар.
Шунга қарамай, ушбу лойиҳа қисқа муддатда 700 минг доллар тўплай олди.
Misen асосчиси Умар Рада FreshDirect озиқ-овқат маҳсулотлари дистрибьютори структурасида беш йил давомида турли лавозимларда, жумладан, президент ўринбосари сифатида ишлаган. У билан бир қаторда, корхона ҳаммуассислари сифатида саноат дизайнери Питер Мюллер ва Жош Мозес кўрсатилди.
Misen пичоқлари бир қанча устун тарафларга эга, аммо уларни инновацион ечимлар деб бўлмайди. Чиройли, бақувват ва сифатли ошпичоқнинг пластикдан бўлган дастаси бир қанча ранг вариантларига эга. Бундан ташқари, компания харидорларга пичоқни чархлаб беришдан иборат бир умрлик сервис таклиф қилмоқда.
Пичоқнинг нархи 56 долларни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар