Владимир Путин ўзининг Суриядаги мақсадларини ошкор айтди, шунингдек, АҚШга манфаатли ҳамкорликни таклиф қилди, деб ҳисоблайди америкалик олим Стивен Коэн. John Batchelor Show эфирида у АҚШ бундан яхшироқ вариантни топа олмаслигини, шу боис Россия билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
Коэннинг таъкидлашича, АҚШнинг хатти-ҳаракатлари уч сценарий бўйича бориши мумкин.
Биринчиси АҚШнинг агрессив сиёсат тарафдорлари бўлган сиёсатчиларининг талабларини қондириб, Сурияда парвозсиз зона яратиш ва бу ерга кириб қолган Россия самолётларини уриб туширишдир. Бу гуруҳга сенатор Жон Маккейн бошчилик қилади.
Иккинчи вариант чеккада туриб, Россияни кузатиш.
Ниҳоят, учинчи сценарий Россияга қўшилишдир. Коэннинг фикрича, айнан мана шу вариант мақсадга мувофиқдир.