Ҳурматли ўқувчилар! Жаҳонда хафта давомида (12-18 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Экстремистларнинг қамоқдан қочиши сабабли Бишкекдаги муҳим объектлар хавфсизлиги кучайтирилди>>

Қирғизистон бош вазири Бишкекдаги барча стратегик муҳим объектлар кучайтирилган ҳимоя остига олиниши тўғрисида топшириқ берди. Бу ҳақда Темир Сариев 12 октябрь куни ҳукуматда ўтказилган фавқулодда йиғилишда маълум қилди.

Туркия бош вазири: ИШИД – Анқарадаги терактлар билан боғлиқ асосий гумондор>>

Турк терговчилари Анқарадаги терактларни катта эҳтимол билан ИШИД террористик гуруҳи ташкил этган, деган хулосага келишди. Бу ҳақда 12 октябрь куни NV телеканали эфирида Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли маълум қилди.

Миср суди Ҳусни Муборакнинг ўғилларини озод этиш қарорини чиқарди>>

Миср суди мамлакатнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ўғилларини озод этиш қарорини чиқарди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди.

Сурияда ўзини портлатиб юборган ўзбек бола Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди>>

ИШИД гуруҳи томонидан тарқатилган видеолавҳада сафдошлари билан хайрлашиб, зирҳли транспортёрда ўзини портлатиб юборгани қайд қилинган Жаъфар ат-Тайёр исмли йигит қирғизистонлик ўзбек эканлиги аниқланди.

Нидерландияда Украина осмонида уриб туширилган Boeing бўйича ҳисобот эълон қилинди>>

Малайзиянинг Украина устида уриб туширилган Boeing-777 самолёти ҳалокатини тафтиш қилган халқаро экспертлар гуруҳининг аниқлашича, самолёт 2014 йилнинг 17 июль куни “Бук” зенит-ракета комплекси ракетаси билан уриб туширилган.

КХДР Корея Меҳнат партиясининг 70 йиллигини нишонлади>>

10 октябрь куни Шимолий Кореяда Корея Меҳнат партияси ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан бир қатор давлат тадбирлари ташкил этилган эди. Жумладан, Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳридаги Ким Ир Сен майдонида шу муносабат билан ҳарбий парад бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳарбий параддан сўнг дельфинлар иштирокида шоуни намойиш этилган эди.

Европа чемпионатида иштирок этадиган 20та жамоа номи аниқ бўлди>>

2016 йилги Европа чемпионати учун ўтказилган саралаш баҳсларидан сўнг Франция майдонларида тўп сурадиган 20 жамоа номи маълум бўлди.

ОАВ: MH17 ҳалокати ҳақидаги ҳисобот асосий саволларни жавобсиз қолдирди>>

АҚШ матбуотида кеча Нидерландияда Малайзиянинг Украина осмонида уриб туширилган Boeing-777 самолётининг ҳалокати тафтиши натижаларига кўра эълон қилинган ҳисобот юзасидан бир қанча материаллар эълон қилинди.

Путин ва Назарбоев Каспий тубини бўлишиб олишди>>

Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Каспий денгизининг шимолий қисми тубини чегаралаш ҳақидаги 1998 йил 6 июлида имзоланган келишув протоколига ўзгартириш киритиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашди.

Россия ҳарбийлари Афғонистон-Тожикистон чегарасини қўриқлай бошлаши мумкин>>

Россия Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарани қайтадан ҳимоя қилишга киришиши мумкин, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Юрий Борисов. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Германия дунё бўйича Volkswagen`нинг 2,4 млн автомобили қайтариб олинишини маълум қилди>>

Германиянинг Автомобил транспорти бўйича федерал маҳкамаси (KBA), экологик тестни сохталаштириш масаласи билан боғлиқ равишда Volkswagen`га мамлакатлар ҳудудидан жами 2,4 млн автомобилини мажбурий равишда қайтариб олиш топшириғини берди.

БМТ Хавфсизлик кенгашига 5 давлат муваққат аъзо сифатида қабул қилинди>>

БМТ Бош ассамблеяси овоз бериш жараёнида Украина, Миср, Сенегал, Уругвай ва Япония 2016-2017 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолари қаторига қабул қилинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Яманда коалициянинг янглиш зарбаси туфайли 30 нафар иттифоқчи ҳалок бўлди>>

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция самолётлари Яманнинг Тоиз вилоятидаги ҳарбий қароргоҳга хатолик туфайли зарбалар берди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, базада коалициянинг иттифоқчилари жойлашган эди.

Ҳамид Карзай: хорижий қўшинларнинг Афғонистонда туриши террорчиликнинг кучайишига олиб келди>>

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай мамлакатда хорижий қўшинларнинг бўлиши фақатгина террорчиликни кучайтирганлигини таъкидлади.

“Ал-Қоида” Сурияда қўмондонларидан бирининг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади>>

“Ал-Қоида”нинг Суриядаги бўлинмаси ҳисобланмиш “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳи Ҳалаб шаҳрида етакчиларидан бири Санофий ан-Насрнинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади. Ижтимоий тармоқларда гуруҳ томонидан эълон қилинган суратлардан бирида унинг қабри кўрсатилганлиги айтилди.

Си Цзиньпин: ХХР “халқаро жандарм” бўлишни истамайди>>

Буюк Британияга ташрифи арафасида ХХР раиси Си Цзиньпин Хитой АҚШ билан “халқаро жандарм” роли учун курашишни ният қилмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, Хитой бутун дунёда ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланади.