Ҳурматли ўқувчилар! Юртимизда хафта давомида (12-18 октябрь) содир бўлган хабарлар хроникасини эътиборингизга такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов: МДҲ – иштирокчи давлатлар ўртасидаги баҳс ва мунозараларни ҳал этиш учун кенг имконият берадиган тузилмадир>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. 

Ислом Каримов МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлислари аксарият ҳолларда умумий характерга эга бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. 

Ислом Каримов: Афғонистон армияси ҳозирча толибонларга қаршилик кўрсатиш, мамлакатда хавфсизликни таъминлашни тўлиқ назорат қилишга қодир эмас>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. 

ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ўзгаришлар содир бўлди>>

ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистонда давлат хизматчилари учун очиқ танловлар жорий қилинади>>

Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига ишчиларни қабул қилиш тартибининг қонуний базасини янада такомиллаштириш борасидаги бир қанча таклифлар ўрганиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан чегараларини қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди>>

Туркман ОАВлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг 7-8 октябрдаги Ўзбекистонга расмий ташрифи натижаларига кўра икки давлат ўртасида ҳамкорлик ҳақида 10 та келишув имзоланганини маълум қилдилар.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари: пластик орқали тўловларда нарх устидан фоиз олиш мумкин эмас>>

Тўлов банк пластик карталари орқали амалга оширилганида харид қилинаётган маҳсулотнинг устига фоиз қўйиб, қимматроқ нарх талаб қилиш қонунларнинг жиддий бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдусалом Юлдашев маълумот берди.

GM Uzbekistan автомобилларининг салондаги нархлари (2015 йил, 12 октябрь)>>

2015 йилнинг 12 октябрь куни ҳолатига кўра GM Uzbekistan автомобиллари нархлари эълон қилинди.

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузлиши тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқилиш тартиби ўзгартирилди>>

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузлиши тўғрисидаги ишларнинг кўриб чиқилиш тартиби ўзгартирилди.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради>>

2015 йил ноябрида Ўзбекистонга Ўзбекистонга Покистон бош вазири Навоз Шариф ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Содиқов Покистон Сенатининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Нузҳат Содиғий билан учрашув чоғида маълум қилди.

Қамчиқ довонида видеокузатув тизимини монтаж қилиш ишлари бошланди>>

Ўзбекистонда муҳим стратегик тармоқ – Қамчиқ довонида хавфсизликни ошириш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik ФВВдаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Расмий Тошкент яна бир марта Тожикистон ва Қирғизистонда йирик ГЭС қурилишига қарши чиқди>>

Ўзбекистон Миланда яна бир марта Тожикистон (Роғун ГЭС) ва Қирғизистон (Қамбарота ГЭС)да улкан тўғонлар қурилишига қарши чиқди. Бу ҳақда 12news.uz интернет нашри хабар қилди.

Ўзбекистон темир йўл компанияси собиқ авиасозлик заводининг асосий акциядорига айланди>>

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тошкент механика заводининг (собиқ авиасозлик корхонаси) асосий акциядорига айланди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хабарномасида айтилди.

Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали ИШИД қўлидан қутқарилишини сўрамоқда>>

8 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали бир неча маротаба ИШИД қўлидан қутқаришларини сўраб мурожаат қилди. Ўзининг маълум қилишича, йигит ҳамюртлари томонидан алдов йўллари орқали ИШИД жангариларига сотиб юборилган ва агарда ҳеч ким ёрдамга келмаса, уни ўлдириб юборишади.

Қатардаги ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси еттинчи ўринни эгаллади>>

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 9 нафар спортчидан 6 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади

Мобиль алоқа операторларига алоқани яхшилаш вазифаси топширилди>>

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистондаги айрим мобиль алоқа операторлари ишида камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар тарқатди.

Бундесвер Термизни тарк этмоқда>>

Германия мудофаа вазирлиги 2015 йил охирига қадар Термиз шаҳри аэропортидаги таянч пунктини ёпади. Deutsche Welle нашрининг ёзишича, бу мақсадда шаҳарга 40 нафар ҳарбий хизматчи йўлланган.

Туркманистон чегарачилари ва божхоначилари тамагирликда айбланди>>

Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида турувчи айрим чегарачилар ва божхоначилар чегарадан ўтаётган одамлардан пул тама қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда журналист Ғайрат Давлетов материал эълон қилди.

Lotte Устюрт ГКК қурилиши якунланганини маълум қилди>>

Жанубий Кореянинг Lotte Chemical компанияси Устрюртдаги Сургил кони устидаги газ-кимё комбинати қурилиши якунланганлигини маълум қилди.

2017 йилда биринчи ўзбек-корейс текстиль технопарки очилади>>

Тошкентда ўқув-тадқиқот текстиль технопаркини ташкил этиш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik агентлиги “Ўзбекенгилсаноат” вакилининг XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида берган маълумотига асосланган ҳолда.

МХХ санъат музейига XIX-XX асрларга оид 32 картинани қайтарди>>

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат санъат музейидан ўғирлаб кетилган XIX-XX асрларга оид 32 картинани тезкор тадбир давомида аниқлаб, музейга қайтарди. Бу ҳақда МХХ ходими Лазиз Ибодхўжаев маълумот берди.

Тошкентда мобил алоқа операторлари умумий йиғилиш ўтказди>>

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мобил алоқа қамров ҳудуди ҳамда тармоқ сифат кўрсаткичларини белгиланган техник меъёрларига келтириш ҳамда абонентларнинг мобил алоқа хизматларидан кеча-кундуз фойдаланиш имконини таъминлаш юзасидан 2015 йил 13 октябрда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси маъмурий биносида мобил алоқа операторлари билан йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилларда таъмирланадиган магистрал кўчалар номлари тасдиқланди>>

2015-2016 йилларда таъмирланадиган Тошкент шаҳридаги магистрал кўчалар номи тасдиқланди. Бу ҳақда «Правда Востока» нашри Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати берган маълумотларга таяниб хабар тарқатмоқда.

Америкалик дипломатлар пахта теримларида ўзларини ўзбекистонлик деб таништиришди>>

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари Қашқадарё вилоятидаги пахта далаларига йўл олиб, у ерда ўзларини Ўзбекистон ТИВ ходимлари ва ОАВ вакиллари деб таништиришди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

Ислом Каримов: МДҲ – иштирокчи давлатлар ўртасидаги баҳс ва мунозараларни ҳал этиш учун кенг имконият берадиган тузилмадир>>

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди. Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди. 

Тошкентдаги ярмаркада 700 минг тонна пахта сотиш бўйича шартномалар имзоланди>>

15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 700 минг тонна Ўзбекистон пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 800 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди.

2016 йили Ўзбекистон Беларусга Ravon бренди остида автомобиль етказишни йўлга қўяди>>

2016 йилдан Ўзбекистон Ravon бренди остидаги автомобилларни Беларусь бозорига етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар берилди.

Вадим Абрамов "Локомотив" жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди>>

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ўз лавозимидан кетди.

The Mirror ўқувчиларининг 31 фоизи ўзбекистонлик йигитнинг романтик танловини олқишлашди>>

Буюк Британиядаги The Mirror нашрида ўзбекистонлик ошиқ йигитнинг ўз севгилисига дил изҳори қилиш учун минглаб гул сотиб олгани ҳақида хабар нашр қилинди.

Москвада "Доцент" ҳайкалини ўғирлаб кетган шахслар ўзбекистонликлар экани маълум бўлди>>

Аввалроқ марҳум совет актёри Евгений Леоновнинг машҳур “Омадли жентльменлар” кинокомедиясидаги Доцент лақабли бош жиноятчи образида ишланган, Москвадаги Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди.