KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг муҳокамабоп хабарлари (12-18 октябрь)

Жамият 18 Октябрь 2015 6578

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (12-18 октябрь) рўй берган энг муҳокамабоп хабарларини такроран ҳавола этамиз.

Қирғизистонда беш ойлик қизалоқ очлик сабабли оламдан ўтди>>

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл туманида 5 ойлик қиз очликдан вафот этди. Бу ҳақда Turmush ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига асосланиб хабар берди

Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали ИШИД қўлидан қутқарилишини сўрамоқда>>

8 октябрь куни Ўзбекистон фуқароси “Твиттер” орқали бир неча маротаба ИШИД қўлидан қутқаришларини сўраб мурожаат қилди. Ўзининг маълум қилишича, йигит ҳамюртлари томонидан алдов йўллари орқали ИШИД жангариларига сотиб юборилган ва агарда ҳеч ким ёрдамга келмаса, уни ўлдириб юборишади.

Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб келган эркаклар қўлга олинди>>

Хитойда ақлий хаста аёлларни сотиб олиб, уларни турли ҳудудларда сотиб келган бир гуруҳ одамфурушлар қўлга олинди. The South China Morning Post нашрининг ёзишича, жиноятчилар асираларини чўчқахонада сақлаб келишган.

Москвада "Доцент" ҳайкалини ўғирлаб кетган шахслар ўзбекистонликлар экани маълум бўлди>>

Аввалроқ марҳум совет актёри Евгений Леоновнинг машҳур “Омадли жентльменлар” кинокомедиясидаги Доцент лақабли бош жиноятчи образида ишланган, Москвадаги Мосфильм кўчасидаги ҳайкали ўғирлаб кетилгани маълум қилинганди.

2015 йилда 600 минг нафардан зиёд киши денгиз орқали Европа Иттифоқига кириб келди>>

600 мингдан зиёд киши денгиз йўллари орқали Европа мамлакатларига кириб келди, дея хабар тарқатди Миграция масалалари бўйича халқаро агентлик.

Фаластинликлар Юсуф пайғамбарга тегишли дея ҳисобланувчи қабрни ёқиб юборишди>>

Исроилнинг Haaretz агентлиги 16 октябрь кунига ўтар кечаси фаластинликлар Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Наблус шаҳри яқинидаги Юсуф пайғамбарга тегишли дея ҳисобланувчи қабрни Молотов коктейли ёрдамида ёқиб юборди, дея хабар тарқатди.

13 ёшли қиз Қозоғистондаги энг ёш онага айланди>>

Ҳар йили Қозоғистонда 3 минг нафарга яқин вояга етмаган қизлар турмуш қуради. 2015 йил биринчи яримйиллигида шифокорлар қарийб 2,5 минг ҳолатда 18 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлигини қайд этишди, уларнинг энг ёши 13га кирган.

Қирғизистонлик “йиғлаётган шаҳид”нинг қариндошлари фарзандларининг яхши инсон бўлганини таъкидлашди>>

“Йиғлаётган шаҳид”нинг қўпорувчиликни амалга оширишга йўл олаётгани қайд қилинган видеолавҳа бутун дунёни ларзага солди. Қирғизистоннинг кичик бир шаҳрида эса видеони кўрганлар унинг “қаҳрамон”ига қўшилиб йиғлашди – марҳум террорчи уларнинг жигари бўлиб чиқди.

Ўзбекистонда ИШИД ёлловчиси қўлга олинди>>

Турли алдов йўллари билан айрим юртдошларимиз ИШИД террористик гуруҳи сафига қўшилиб қолмоқда. Шаҳрисабз туманидан Нодир ва Нурбек Жовлиев, косонлик Аброр Бердиев ҳам шулар жумласидан.

Санкт-Петербургда ҳайдовчи пиёдани анҳорга отиб юборди>>

Санкт-Петербургнинг тарихий жойларидан бирида ҳайдовчи ва пиёда ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқди. Бу ҳақда воқеа гувоҳи бўлган ва ушбу жараённинг видеосини олиб, ижтимоий тармоқлардан бирига жойлаган манбаа маълум қилмоқда.

Даниядаги ҳайвонот боғида шерни болалар кўз ўнгида тилкалашди>>

Даниянинг Оденсе шаҳридаги ҳайвонот боғида куппа кундузи шер мурдасини сўйиб, бўлакларга ажратишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Самарқандда Spark янги машиналар олиб кетаётган автовозга урилиши оқибатида бир неча янги машина ёниб кетди>>

17 октябрда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида газ баллони ўрнатилган Spark автомобили автомобиль ташувчи машинанинг орқасига бориб урилган. Воқеа жойидан олинган суратлар фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган. 

Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди>>

Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди. Бу ҳақда Emirates247.com нашри хабар берди.

Шаҳрисабзлик безори бир кечада 3 кишини пичоқлади>>

Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам қасддан одам ўлдиришда айбланиб қамалиб чиққан Суҳроб Бобоқулов бир кечада 3 кишини пичоқлади. “Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, жабрланувчиларнинг барчаси тирик қолган.

Петербургда тожикистонлик аёлдан тортиб олинган гўдак оламдан ўтди>>

Петербургда тожикистонлик аёлдан тортиб олинган гўдак оламдан ўтди. Бу ҳақда AsiaPlus нашри ёзмоқда.

“Вазир бўлсам, сени отиб ташлайман”: Николай Лукашенко ҳақида нима биламиз?>>

2015 йилнинг 11 октябрь куни Беларусда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Александр Лукашенко яна президент этиб сайланди. У мазкур лавозимга 1994 йилда илк маротоба келган.

Махсус хизматлар фойдаланувчиларни веб-камералар орқали кузатадилар>>

Интернетнинг исталган фойдаланувчисини телефон орқали тинглаш, стационар компьютернинг веб-камераси орқали кузатиш мумкин, деб айтди ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси Александр Галата “Sputnik Молдова” нашрига берган интервьюсида.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33199 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71050 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10029 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134248 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 26 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 506 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 984 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2446 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 552 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 922 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар