Кеча Ўзбекистон кубогидан маҳрум бўлган "Бунёдкор" бугундан ўзига янги мураббий қидиришни бошлаб юборган бўлса ажаб эмас.
Финал олдидан Қосимовнинг ўйин олди фикрлари билан қизиққанимизда, у БААда эканлигини айтиб ўтган эди. Сал аввалроқ унга БААдан таклиф тушганлиги ҳақида хабар берганмиз. Айни пайтда Қосимов БААга музокара олиб боргани кетганми ёки шахсий иши билан маълум эмас.

Кечаги мағлубият ва турнир жадвалидаги бешинчи ўриндан келиб чиққан мухлислар айнан Қосимовни жамоага келишини истаётганликларини финал хуштаги янграгач бир неча дақиқа қайтариб ўтдилар.

Манба: championat.asia