АҚШ президенти Барак Обамага жуда ўхшайдиган актёр Сяо Цзиго ўн дақиқалик чиқиши учун 1.5 минг доллар гонорар олади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

29 ёшли Цзигонинг маълум қилишича, унга Обамага ўхшашлигини 2008 йилда айтишган. Аммо ўшанда у Обаманинг кимлигини билмаган.

“Бир куни ҳаво иссиқлиги учун сочларимни олдирдим, ва ҳамкасбларимдан бири мени Обамага ўхшатди. У Обама ҳақидаги янгиликларни кузатиб борар эди”, - деди актёр.
Цзиго Хитойда Chinese Dream Show истеъдодлар шоусидаги иштирокидан сўнг танилди.