Одесса вилоятида Қора денгизда чўкиб кетган “Иволга” сайр катерида 40 дан кўпроқ одам бўлган, деб маълум қилди Одесса вилояти ИИБ матбуот хизмати бошлиғи Анна Пенчева. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали маълум қилди.

Пенчеванинг айтишича, қутқарув операцияси ҳали якунланмаган, қутқарувчилар яна 8 кишини қидирмоқда.

Қайд этилишича, катер капитани қўлга олинган ва шифохонада қўриқчилар назоратида қолмоқда. Капитан ушланганда ташқи кўринишдан мастлик аломатлари бўлмаган, бироқ экспертиза натижалари ҳозирча номаълум.
Капитаннинг отаси кема эгаси бўлган. Катер чўкиш оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага катернинг меъёридан ортиқ юкланганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.