Қора денгизнинг Одесса қирғоқларида сузиб юрган катернинг аварияси туфайли, 16 киши ҳалок бўлди, 20 киши шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Катерда 36 киши бўлган, аммо уларнинг аниқ сони ҳали қайд этилмаган.
“Фожиа сабаб 16 йўловчи ҳалок бўлди, 20 киши шифохоналарга ётқизилди. Бир қанча одам тиббий ёрдам олишни рад этди. Воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари ва милиция иш олиб бормоқда. Қидирув ишлари давом этмоқда”, — деб маълум қилмоқда Украина ИИВ Одессия вилояти бошқармаси.

Маълум бўлишича, мамлакат бош вазири Арсений Яценюк бўлиб ўтган ҳалокат юзасидан махсус текширув комиссиясини тузишга буйруқ берган.