Украинанинг Одесса вилояти бош прокурори ўринбосари Давид Сакварелидзе Затокда чўкиб кетган катер капитани қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда у “Украина 112” телеканали эфирида айтиб ўтди.
Затокдаги катер аварияси оқибатида 12 йўловчи ҳалок бўлган. Уларнинг таналари экспертизага йўлланган. Уч кишининг ёнида паспортлари борлиги учун уларни таниш имкони бўлган.