Украинанинг Одесса вилоятида ҳалокатга учраган катер қурбонлари сони 14 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий фавқулодда хизматлар вакиллари хабар қилишди.
Илгарироқ Затокдаги катер аварияси оқибатида 12 йўловчи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Уларнинг таналари экспертизага йўлланган. Уч кишининг ёнида паспортлари борлиги учун уларни таниш имкони бўлган. Эндиликда қурбонлар сони 2 кишига ортди.