Охирги маълумотларга кўра, 17 октябрда Украинанинг Одесса вилоятидаги Затока курорт посёлкасида Қора денгизда "Иволга" номли сайр катери фалокатга учраши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Аввалроқ 16 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар техник хато туфайли пайдо бўлган, деб хабар бермоқда Одесса вилояти ИИВ матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги.      

“Фожиа оқибатида 12 йўловчи ҳалок бўлди, яна 20 киши шифохоналарга етказилди, бир неча киши тиббий ёрдамдан воз кечди”, деб хабар берилди ИИВ матбуот хизматида.

Аввалроқ Одесса вилоятида Қора денгиз соҳили яқинида сайр катери фалокатга учраши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани ва 20 киши шифохонага етказилгани маълум қилинганди.