Ўзбекистоннинг рус мактаблари учун чоп этилган 9-синф “Всемирная история” дарслиги 33-42 саҳифаларида матн қозоқ тилида берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги “Потребитель” гуруҳи фойдаланувчиларидан бири хабар берди.
Бу дарсликларнинг фақат бир партиясига хосми, ёки бутун ададда айнан шу ҳолат кузатилганми, номаълум бўлиб қолмоқда. Интернетдаги ушбу маълумотдан ташқари, бу борада бошқа ҳеч қандай мурожаатлар бўлмаган.
Таъкидланишича, бундай дарсликка эга бўлган ўқувчининг онаси мактаб маъмуриятига мурожаат қилган. Раҳбарият вакиллари дарсликлар миқдори чегараланганлигини тушунтириб, жорий йилда шу дарслик билан кифояланишни илтимос қилишган.

Сурат: Даракчи газетасидан скриншот. 42 сон 15.10.2015й.