Пентагонда Сурияда авиазарбалар давомида “Ал-Қоида” таркибига кирувчи “Хуросон” террорчилик гуруҳи етакчиси Санафи ан-Наср йўқ қилингани тасдиқланди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, ан-Наср Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинида авиазарба натижасида йўқ қилинган. Унинг мажбуриятларига Покистондан Туркия орқали Сурияга янги жангариларни жўнатиш кирган.

“Жибҳад ан-Нусра” террорчилик гуруҳи террорчининг бомбардимон қилинган автомобилини ва унинг ўлгани ҳақидаги хабарни чоп этди.