Покистон “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати”нинг барча аъзолари ўлдирилганини маълум қилди

Жаҳон 18 Октябрь 2015 3619

“Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” гуруҳининг Покистондаги барча аъзолари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“Биз улар йўқ қилинди деб ҳисоблаймиз. Бошқа йўқ”, - деди Покистон мудофаа вазири Хавожа Осиф Пекинда ўтган учинчи Сяншань хавфсизлик форумидаги чиқишида.
Ушбу ҳаракат аъзолари Шинжон Уйғур мухтор вилоятининг Хитойдан ажралишини асосий мақсадлари сифатида кўрсатадилар.

Кўпроқ янгиликлар