Қувайтда жорий йилнинг 9 ойи ичида 20 минг хориж фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда GulfNews нашри хабар берди.
Айтилишича, уларнинг аксарият қисми мамлакатда ишлаш ва савдо қилиш қонунларини бузган.
“Мамлакатдан чиқариб юборилганлар турли миллатлар вакилларидир. Улар орасида ишсизлар, номунтазам ишчилар, тиланчилар, спиртли ичимлик сотилишига алоқадорлар, ахлоқсизликда гумон қилинганлар бор”, - дейилади Al Seyassah нашрида.
Шунингдек, яна 7 минг муҳожир депортацияни кутиб турганлиги хабар қилинди. Барча ҳужжат ишлари якунланиши билан улар мамлакатдан чиқариб юборилади.