Самарқандда Spark янги машиналар олиб кетаётган автовозга урилиши оқибатида бир неча янги машина ёниб кетди

Ўзбекистон 18 Октябрь 2015 20673

17 октябрда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида газ баллони ўрнатилган Spark автомобили автомобиль ташувчи машинанинг орқасига бориб урилган. Воқеа жойидан олинган суратлар фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган.
Юк машинаси еттита “Кобальт” ва битта “Нексия” автомобилини олиб кетаётган бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича тўқнашув оқибатида ёнғин чиққан ҳамда аввал Spark машинаси ёниб кетган, сўнгра ёнғин юк машинасидаги янги машиналарга ўтган. Натижада 3 та янги “Кобальт” ва ”Нексия” машинаси аланга ичида қолган.

Воқеанинг қолган тафсилотлари келтирилмаяпти.

Кўпроқ янгиликлар