Санкт-Петербургдаги ёнғин майдони 10 минг квадрат метрга кенгайди

Жаҳон 18 Октябрь 2015 2484

Санкт-Петербургнинг Виборгск туманидаги автожиҳозлар омборида юзага келган ёнғин майдони 10 минг кв.м.га кенгайди, деб маълум қилмоқда Россия ФВВнинг бош бошқармаси.

Маълум бўлишича, айни дамда ёнғин бартараф этилган.
Омборхонада машина мойи суюқлиги ва картон қутиларда машина жиҳозлари бўлган.
Кўп сонли гувоҳлар ёнғиннинг сурати ва видеоларини интернетга жойлаштиришган.
Жабр чекканлар ҳақда, айни вақтда, маълумотлар йўқ.
Россия ФВВнинг таъкидлашича, ёнғин зарарли моддаларнинг меъёрдан ортиқ сақлангани учун келиб чиққан.

Кўпроқ янгиликлар