Жаҳоннинг биринчи ракетка устаси, ўн карра “Катта шлем” турнири ғолиби, 28 ёшли серб Новак Жокович Шанхайда ўтган турнирда франциялик Жо Вильфрид Тсонгани 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу билан у 2015 йил мавсумида тўққизинчи зафарини қўлга киритди.

Финал 1 соату 18 дақиқа давом этди.