Париж шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақанинг биринчи кун беллашувлари давом этмоқда. Қувонарлиси, 17 октябрь  ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) турнирда бронза медали билан тақдирланди.

Дастлаб канадалик полвонни муддатидан аввал енгган Шарофиддин чорак финал остонасида туркиялик Бекир Ўзлуни доғда қолдирди. Чорак финалда эса бразилиялик Эрик Такабате таслим этилгач, ярим финалда франциялик Винсент Лимаре рақиб бўлди. Ушбу беллашув анча муросасиз ўтди. Буни қарама-қаршиликнинг "Олтин очко"га қадар чўзилганидан билиб олиш қийин эмасди. Қўшимча вақтда усулга ўтган Лимаре 43-сонияда вазари баҳосини билан бирга финал йўлланмасига эга бўлди. Бронза медали учун кечган баҳсда швейцариялик Людовик Шаммартин 31-сониядаёқ мағлуб этилди. Ушбу вазн тоифасида кечган финал жангида япониялик 2013 йилги жаҳон чемпиони Наохиса Такато вазари баҳоси устунлигида зафар қучди.

Афсуски, яна бир ҳамюртимиз Достон Ҳолиқулов (-66 кг) чорак финал остонасида италиялик Элио Вердега имкониятни бой бериб қўйди.