Шер жасади ёрилган ҳайвонот боғи директори: ҳайвонларни баъзан жойлаштиришга жой топилмай қолади

Жамият 18 Октябрь 2015 2837

15 октябрда Даниянинг Оденс шаҳридаги ҳайвонот боғида ўлган шернинг жасади омма кўз ўнгида ёрилганди. Ҳайвонот боғининг директори Нина Кристенсен ўз интервьюсида бундай “таълим шоу”ларини мактаб таътиллари учун анъанавий тадбир деб айтди. Унинг айтишича, ҳайвонот боғида ўлган ҳайвонлар жасадларини музлатгичлардан олиб, болалар кўз ўнгида уларга ишлов бериш мунтазам амалга оширилади ва бу ҳамиша хорижлик ҳайвонлар ҳимоячиларининг норозилигини келтириб чиқаради.

“Биласизми бу танқид фақатгина хорижликлардан билдирилади. Улар жуда дарғазаб ҳолда биз ҳақимизда турли беъмани гапларни гапиришади. Буларнинг барчаси давлатлар ўртасидаги маданий фарқланиш сабаблидир. Данияда ҳайвонларнинг ички томонига қараш меъёр ҳисобланади. Европа Иттифоқининг бошқа давлатларида бундай эмас”, деб айтмоқда Кристенсен.

Кристенсеннинг айтишича, соғлом ҳайвонларни ухлатиш орқали ҳаётини тугатиш уларнинг жасадини омма олдида ёриш каби оддий ҳолдир. Унинг айтишича, баъзан улар кўплигидан уларни жойлаштиришга жой топилмай қолади.

“Ҳайвонот боғларида ҳаддан зиёд кўп ҳайвонлар сақланади ва уларни баъзан қаергадир жойлаштириш керак. Ва яхшиси улардан таълим мақсадларида фойдаланган маъқулроқ. Бизда дунёнинг барча ҳайвонот боғлари бўйича маълумотлар базаси бор. Ва агар кимдир “бизда шер ўлди ва биз сизникини олишга тайёрмиз” демаса, биз ҳайвоннинг ҳаётини тугатиб, унинг жасадини таълим мақсадларида қўллаймиз”, деб айтмоқда Кристенсен.

Эслатиб ўтамиз, 15 октябрда Оденс ҳайвонот боғида омма олдида шернинг жасади ёрилиб, препаратланди. Шер бир неча ой аввал ҳайвонот боғида шерлар кўпайиб кетгани туфайли ухлатиш орқали ўлдирилган ва жасади музлатиб қўйилган. Ва эҳтимол, Оденс шаҳри ҳайвонот боғидаги бундай ҳолат охиргиси бўлмайди, чунки ҳайвонот боғидаги музлатгич камераларида яна иккита шер жасади сақланмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар