Шимолий Корея АҚШдан ярашув ҳақидаги келишув ўрнига тинчлик битимини тузишни талаб қилмоқда

Жаҳон 18 Октябрь 2015 2700

Шимолий Корея АҚШдан 1950-1953 йилларда, Корея урушининг охирида имзоланган ярашув ҳақидаги келишув ўрнига тинчлик битимини тузишни яна талаб қилди. 17 октябрда, АҚШ президенти Барак Обама ва Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе учрашгандан кейин чоп этилган Шимолий Корея ташқи ишлар вазири баёнотида “бундай чора Корея яриморолидаги кескинликни камайтиришга ва узоқ муддатли тинчликни таъминлашга кўмак беради”, деб таъкидланмоқда.   

“Айни пайтда Қуролсизлантирилган ҳудуддаги демаркацион чизиқ ҳудудида юзага келадиган исталган ихтилоф бошқариб бўлмайдиган катта кўламдаги ҳарбий ҳаракатларга айланиб кетиши мумкин”, деб айтилмоқда баёнотда.

Баёнотда қайд этилишича, авваллари Корея яримороли муаммосини олти томонлама музокаралар (Шимолий Корея ва Жанубий Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва Япония иштирокида) доирасида тартибга солишга уринишлар “натижасиз якунланган ва ҳаттоки музокараларда эришилган келишувлар ҳам амалга оширилмаган”. Шимолий Корея бу ҳолат учун “Шимолий Кореяга душманча сиёсатдан воз кечишни истамаётган” АҚШ жавобгар эканлигини айтмоқда.

Пхеньянда Корея яриморолида барқарор вазиятга эришиш учун Вашингтон “ярашув келишуви ўрнига тинчлик битимини тузиги керак”, деб ҳисоблашмоқда. Баёнотда Шимолий Корея ва АҚШ “уруш хавфини бартараф этиш ва ядровий қуролланиш пойгасига чек қўйиш учун ўзаро ишонч чораларини кўриши ва принципиал келишувга эришиши лозим”, деб таъкидланмоқда.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар