Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди

Жаҳон 18 Октябрь 2015 5193

Шри-Ланка полицияси қизи қафасда тутган эркакни қутқарди. Бу ҳақда Emirates247.com нашри хабар берди.
Айтилишича, 73 ёшли кекса инсон охирги бир неча йил давомида 42 ёшли қизи томонидан итларга мўлжалланган катакда тутилган. Инспектор Пушьякумара уйни текшириш чоғида бу фактни аниқлаб, эркакни чиқариб олган.
Ҳибсга олинган аёл отаси уйни ифлослантиргани туфайли катакка жойлаштирилганини, бу ишни болаларини хасталиклардан асраш учун қилганлигини эътироф этди. Шу билан бирга, итлар уйда яшаганликларини тан олди.
Эркак шифохонага йўлланди.

Кўпроқ янгиликлар